Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






500 минг доллар пора олган амалдор 11 йилга ҳукм қилинди
21.01.2018 19:30,  
18

Тожикистон Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг минтақалар ривожланиши ва сармояларни дастурлаштириш Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари 500 минг долларга яқин пора олаётган бир вақтда ушланган Асқар Нурализода 11 йил озодликдан махрум қилинди.

Тожикистон  Пойтахтидаги Сино туман суди бу маълумотни тасдиқлади ва ҳукм 10 январь куни чиқарилганлигини таъкидлашди. Манбанинг айтишича, ҳукм ҳозирча кучга кирмади ва шу сабабли маҳкум юқори суд инстанцияларига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Нурализода ўтган йилнинг 28 сентябрь куни Тожикистон молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш Агентлиги ходимлари томонидан пойтахтдаги “Афсона” ресторанида 490 минг доллар миқдорида пора олаётганида қўлга олинган эди. Яна 10 минг доллар унинг уйи агентлик ходимлари томонидан тинтув қилинганида топилди.

Ўшанда Асқар Нурализода Жалолиддини Балхи туманида истиқомат қилувчи фуқародан 2016-2020 йилларга мўлжалланган давлат инвестиция дастурига Хатлон вилоятидаги мазкур туманда паррандачиликни ривожлантириш пункти киритилиши эвазига 1 миллион доллар талаб қилгани айтилган эди.

Коррупцияга қарши кураш идорасининг маълум қилишича, Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг амалдори ўзининг рафиқаси учун пойтахтдаги турар жой мавзеларидан бирида 70 минг долларлик уй харид қилишни ҳам талаб қилган. Амалдорга нисбатан ТР Жиноят Кодекси 319 моддасининг 4- қисми “Пора олиш” бўйича жиноий иш қўзғатилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан