Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ақтўбеда ёниб кетган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинди, улар 10 йилга қамалиши мумкин
26.01.2018 13:46,  
8

Жорий йилнинг 18 январ куни Ақтўбедаги трассада ёниб кетган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинди. Ҳодиса оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлишган эди.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, автобусда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик, яъни автобус салони ичини иситиш мақсадида паялний лампадан фойдаланилгани туфайли келиб чиққан.

"Ҳайдовчилар транспорт воситасини эксплуатация қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузишган", — деб хабар берди Ақтўбе вилояти прокуратураси матбуот-хизмати.

Автобуснинг уч нафар ҳайдовчиси вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Улар 24 январь куни тунги соат 22:40да қўлга олинган.

Ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидалари ёки транспорт воситалари эксплуатацияси қоидаларига риоя этмаслик ва эҳтиётсизлик оқибатида 2 ва ундан ортиқ одамлар ўлимига сабаб бўлишда гумон қилинмоқда.

Ушбу модда бўйича эркакларга 5-10 йилгача қамоқ жазоси берилиши ёки улар етти йилгача муддатга маълум лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан дан маҳрум этилиши мумкин.

Ҳозирда қўзғатилган жиноий иш бўйича тергов республика бош прокуратураси ҳамда Ички ишлар вазирлиги назоратига олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан