АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокидаги брифингда халқаро авиақатновлар тикланиши юзасидан муҳим маълумотлар тақдим этилди:
Савол: Йўловчилар тиқилинч бўладиган кичик автобусларни йўналишга чиқмаган катта «мерс» автобусларга алмаштирса бўлмайдими?
Жавоб: «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибига кирувчи автокорхоналар томонидан 131 та йўналишларга 1067 та автобус ишга чиқарилди.
Автобус салонида етарлича одам йўловчи бўлса, ўз саломатлигини ўйлаган ҳолда унга чиқмагани ҳар жиҳатдан маъқул. Озроқ кутса, кейинги автобусда бемалол кетиш мумкин.