Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун янги тарифлар белгиланди
30.01.2018 13:01,  
7

Давлат раҳбарининг 2017 йил 11 августдаги “Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида жазони ижро этиш муассасалаларида маҳкумларга, улар билан кўриши учун келган яқинларига учрашиш учун зарур шарт-шароит яратишга эътибор қаратилган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун янги тарифлар Молия ва Ички ишлар вазирликлари томонидан 2017 йил 29 декабрда тасдиқланди. Мазкур қарор 2018 йил 17 январда Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди.

Ҳужжатга кўра, 2 кишилик хонага суткалик тўлов энг кам иш ҳақининг 5 фоизи, яъни 8612 сўм, 3 кишилик хонага суткалик тўлов энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида, яъни 17 224 сўм, 4 кишилик хонага суткалик тўлов энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида, яъни 25 836 сўм этиб белгиланди (илгари 2 кишилик хонага суткалик тўлов — 15 895 сўм, 3 кишилик хонага — 30 100 сўм, 4 кишилик хонага — 45 166 сўмни ташкил этган).

Бу маблағлар хоналарни сақлаш учун сарфланадиган ҳаражатлар, уларни жорий ва капитал таъмирлаш, хўжалик инвентарларини сотиб олиш учун сарфланади.   

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи – Ички ишлар вазирининг Матбуот котиби генерал-майор Қутбидин Бурхоновнинг маълум қилишича, тариф асосида тўловлар маҳкумлардан, 16 ёшгача бўлган болалардан (агар болалар катта ёшли кишилар билан келмаган бўлса), 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан, кам таъминланган оилалардан бўлган шахслардан (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотномаси асосида) ундирилмайди.

Айни пайтда маҳкумларга масофали видео-учрашув ташкил этиш имкониятини назарда тутган ҳолда ҳимояланган алоқа канали бўйича видеоконференция тизимини босқичма-босқич жорий этиш юзасидан иш олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистонда ҳибсга олинган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан қийноққа солиш, руҳий ҳамда жисмоний босим ўтказиш, жазони ижро этиш муассасаларида бошқа ғайриинсоний зўравонликка мутлақо йўл қўйилмаслик борасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш бўйича 2018–2022 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан