Шавкат Мирзиёев МХХдаги сотқин ва порахўр кимлигини айтди

07.02.2018 | Ўзбекистон | 15788

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида ўтказилган учрашувда мамлакатнинг Миллий хавфсизлик хизматини кескин танқид остига олган. Президент хавфсизлик хизмати раҳбарларини халқнинг қадрига етмасликда айблади ва махфий иши борлигини ошкор қилди. Шунингдек, туман МХХси бошлиғининг машинасини ҳокимнинг машинаси қувиб ўтгани учун жазога тортилганини қаттиқ қоралаб, “Ҳоким – менинг вакилим, мен билан гаплашсин энди... ким сенга бу ваколатни берди? Сенинг погонингни олиб ташлайман, керак бўлса!”, деди.

Шавкат Мирзиёев, бундан ташқари, “Сурхондарё бу масалада чириб кетгани”ни тилга олар экан, бизнесменлардан пора олувчи МХХ бошлиғи ҳақида гапирди ва Ғуломов поранинг бошида ўтиришини айтди.

МХХнинг собиқ генерали Шуҳрат Ғуломов ўтган йили конституцион тузумга тажовуз ва қатор иқтисодий жиноятларда айбланиб ҳибсга олинган эди.