Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИББ ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш тўхтатиб қўйилгани сабабини тушунтирди
9.02.2018 13:09,  
2

Тошкент шаҳар ИИББ вакиллари пойтахтда нима сабабдан янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ва алмаштириш жараёни вақтинчалик тўхтатиб қўйилгани сабабини тушунтириб беришди.

Бундан аввал, ижтимоий тармоқларда маълумотлар базаси бузилиб қолганлиги туфайли гувоҳномаларни бериш тўхтатиб қўйилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. ИИББ бу хабарларни рад этди. Ҳайдовчилик гувоҳномаларни бериш оддий сабабларга кўра, яъни ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг янги бинога кўчиш ўтиши билан боғлиқ.

"Кўчиб ўтиш тугагандан кейин, серверлар ишга тушгандан сўнг биз паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришни бошлаймиз", — деб таъкидлади Тошкент шаҳар ИИББ бошлиқ ўринбосари Дониёр Тошхўжаев пайшанба куни бўлиб ўтган брифинг чоғида.

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини Чилонзор, Юнусобод, Сирғали, шунингдек, "Файзобод" даҳасидаги рўйхатга олиш ва имтиҳон қабул қилиш бўлимида олиш мумкин.

Аниқ муддатларга келадиган бўлсак, бундан аввал ИИББ янги бинога кўчиб ўтиш жараёни 11 февралда ўз якунига етишини маълум қилганди. Бироқ брифингда ҳуқуқ тартибот орган ходимлари кўчиб ўтиш якунланишининг аниқ санасини айтишмади ва бу жараён бир неча кунга чўзилиши ҳам мумкинлигини таъкидлаб ўтишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ фуқаро янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳнома олишди. Ўтган икки ой давомида янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳнома берилиши бошлангандан бери 1977 киши автомактаб ўқув курсларини битирган ҳайдовчилар олишди. 8404 киши эса эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришган.

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади. Амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш 2017 йил 1 октябрь — 2018 йил 31 декабрь даврида ихтиёрий равишда, 2019 йил 1 январь — 2020 йил 31 декабрь даврида мажбурий тартибда амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан