Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲда 22 ёшли она ва унинг 2 ёшли қизи вафот этди

Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲда 22 ёшли она ва унинг 2 ёшли қизи вафот этди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2020 йил 4 сентябрь куни тахминан соат 11.00 да Шайхонтоҳур тумани Шофайиз кўчасида бошқа шахсга тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб борган 18 ёшли Бекзод Ю. икки нафар пиёдаларни уриб юборган.

Натижада у бошқарувни йўқотиб, қарама қарши ҳаракат йўлига ўтиб 51 ёшли Маъруфжон К. бошқарувидаги “Spark” русумли автомобилга тўқнашган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

«ЙТҲ натижасида пиёдалар – 22 ёшли Н.М. (К.) ва унинг икки ёшли қизи Н.К.лар бадан шикастларидан воқеа жойида ҳаётдан кўз юмдилар. Марҳумаларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Автомобиль ҳайдовчилари шифохонага етказилди» - дейилади ИИББ хабарида.

ЙТҲ факти асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.