Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида "капрон" газ баллони ўрнатилган автомашиналар жаримага тортилди
10.02.2018 13:28,  
427

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳамда ЁХБ ходимлари томонидан 57 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаларида (шундан 3 таси пропан газ қуювчи ва 54 таси метан газ қуювчи) амалдаги техник регламентга ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан шахобча масъул ходимлари ҳамда шахобчага келган транспорт воситалари ҳайдовчилари билан профилактик тадбирлар амалга оширилди.

Тадбир давомида шахобча операторлари, газ қуювчи ходимлар ҳамда ҳайдовчиларга газ баллонларга 19,6МПа (200 кг/см2) дан юқори бўлган босимда газ қўймаслик, рухсат этилмаган қўлбола усулда ясалган ва синовдан ўтмаган газ баллонларга ҳамда фойдаланишдан чиқарилган “капрон” газ баллонларига газ қўймаслик, газ қуйиш учун шахобчага кираётган ҳар бир транспорт воситасини шахобчага киришдан олдин тўхтатиш ва газ баллонини ўрнатилган қоидалар бўйича талабга жавоб бериш-бермаслиги ҳамда унинг ҳужжатларини тўлиқ текшириш, транспорт воситасини шахобчага киришдан олдин ундаги барча йўловчиларни тушириб, белгиланган жойда кутиб туришларини қатъий йўлга қўйиш ва назорат қилиш каби масалаларда тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, ҳайдовчининг газ ускуналаридан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини ўрганиш давомида Юқоричирчиқ туманидаги “Парвоз Инвест” МЧЖга тегишли бўлган газ қуйиш шахобчасига газ қуйиш учун келган ҳайдовчи Ғ.Нурматов бошқарувидаги “ГБАСПГ-Газ-31029” русумли, 10 Х 558 JA давлат рақам белгили транспорт воситасига ҳозирда фойдаланиш муддати тугаган 2 дона 50 литр хажмлик газ баллони ўрнатиб олинганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан ҳайдовчи Ғ.Нурматовга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига қўйилди.

Худди шундай Тошкент туманидаги “Аватон газ” МЧЖга тегишли газ шахобчасига газ қуйиш учун келган ҳайдовчи З.Амонов бошқарувидаги 80 С 771 LA давлат рақам белгили транспорт воситасига фойдаланишдан чиқарилган СПГ-2 туридаги (капрон) баллон ўрнатилганлиги аниқланиб, ҳайдовчи З.Амоновга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, Чиноз туманининг автомобиль йўлларида ўтказилган тадбирлар давомида, ҳайдовчи Б.Алимбеков бошқарувидаги “Ваз-2109” русумли, 20 Н 218 DA давлат рақам белгили транспорт воситасига СПГ-2 туридаги (капрон) баллони ўрнатилганлиги, ҳайдовчи А.Умаров бошқарувидаги “Ваз-21063” русумли, 01 Y 690 ҒА давлат рақам белгили транспорт воситасига газ баллони ўзбошимчалик билан ўрнатилганлиги аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ҳамда транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан