Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Coca-Cola компанияси 2 мингдан ортиқ музлатгич сотиб олади
21.02.2018 16:05,  
67

Ўзбекистонда "Coca-Cola" компанияси шу йилда 2 мингдан ортиқ музлатгич сотиб олишни режалаштирди. Бу ҳақда агентликка компания бош директори Фахриддин Норматов маълум қилди.

"Шу йилда инвестицияларни кўпайтиришни режалаштирганмиз. Хусусан уларни бир қисми музлатгич сотиб олиш учун кўзда тутилган. 2018 йилда 2 мингдан ортиқ музлатгич сотиб олишни режалаштирдик. Бу борада маҳаллий ишлаб чиқарувчиси — "Artel" компанияси ҳамкорлик қиламиз", — деб таъкидлади "Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd" раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, компания биринчи ярим йилликда минг дона музлатгич сотиб олади. Музлатгичлар республика бўйлаб барча савдо жойларда ўрнатилади.

Шунингдек, Coca-Cola заводи ўз маҳсулотларини сотиш тизимини такомиллаштиради. Бу борада компания доимий иш олиб боради: савдо бўйича вакиллар ва бошқарувчилар учун ўқув машғулотлар ўтказиб келинади.

Норматов шу йил ёз фаслида ичимлик танқислиги бўлмаслигини таъкидлаб ўтди. Бугунги кунда республикада компания ишлаб чиқарувчи қуввати маҳаллий бозорда истеъмолчиларнинг эҳтиёжини қондиришга етарли даражада имконият мавжуд. Компаниянинг асосий маҳсулотлари — Coca-Cola, Bonaqua, Fanta, Sprite.

Эслатиб ўтамиз, бу ичимлик танқислиги билан боғлиқ ҳолатлар ёзнинг жазирама кунларида тез-тез бўлиб турган. Воқеа шу даражага бориб етган вақтлар ҳам бўлганки, маълум чекловлар киритиб, бир кишига биттадан ортиқ ичимлик сотмаган вақтлар ҳам бўлган. Олибсотарлар эса ичимлик нархи икки баравар ва ундан юқори нархларда сотишган.

Ўзбекистонда Coca-Cola биринчи заводи Тошкентда 1994 йилда қурилган, 1997 йилда Урганч ва Наманганда компания корхоналари очилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан