Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Coca-Cola” жамғармаси коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга катта грант ажратди
1.05.2020 16:35,  
260

“Coca-Cola” жамғармаси Ўзбекистонда COVID-19 вирусига қарши чора-тадбирлар учун грант ажратди. Бу ҳақда “Ўзбекозиқовқатхолдинг“ компанияси хабар бермоқда.

200 000 АҚШ доллари миқдорида бўлган грантнинг мақсади – COVID-19 инқирози билан боғлиқ бўлган инсонпарварлик ёрдами доирасида Ўзбекистонга нафас олдириш ва бошқа тиббий ускуналарини тақдим қилишдан иборатдир.

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси “Coca-Cola” жамғармаси номидан ушбу миссиянинг ижроси учун масъул этиб белгиланган.

БМТ Тараққиёт Дастури ва “Coca-Cola” жамғармасининг мазкур қўшма фаолияти доирасида инфекциянинг энг оғир оқибатларидан азият чекаётган беморларнинг ҳаётларини сақлаб қолиш имкониятларини таъминлаш ва кишиларни бу вирусга чалинган ёки чалинмаганини аниқловчи тестларини ўтказиш учун зарур ускуналар зудлик билан сотиб олинади.

Маълумот ўрнида, БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2011 йилдан бери “Coca-Cola” жамғармаси билан ҳамкорлик қилиб келади. Бу даврга қадар “Coca-Cola” жамғармаси умумий қиймати 505 минг AҚШ долларига тенг 5 та лойиҳани молиялаштирган. Ушбу лойиҳалар мамлакатдаги бир неча муассаса ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг чекка қишлоқ жойларида муваффақиятли амалга оширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан