Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олинди
23.02.2018 09:56,  
11

Айтишларича, Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров 2018 йилнинг 22 февраль куни ҳибсга олинган. Ушбу маълумотга аниқлик киритиш учун 22 февраль куни соат 23:00 дан бошлаб Бош прокуратура матбуот хизмати (233-64-53), жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи (233-51-27), ишонч телефони ҳамда «Call-марказ»и (1007) билан боғланишга уриниб кўрди. Бироқ барча уринишлар зое кетди. Қўнғироқларга ҳеч ким жавоб бермади, деб ёзмоқда «Xabar.uz».

Ҳозирча собиқ Бош прокурор қаерда сўроқ қилинаётгани, у нимада айбланаётгани маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ҳуқуқ идоралари фаолиятини танқид қилишни прокуратурадан бошлаган президент Шавкат Мирзиëев 2017 йилнинг 2 август куни ўтказган видеоселектор йиғинида¸ прокурорларни "энг катта ўғри"лар деб атаган. Ўз чиқишларидан бирида эса, Мирзиёев Қодиров "ҳаммаёқни порахўрлик қилиб юборди" дея танқид қилган.

"Мана биз янги Бош прокурорни қўйдик ва 80 фоиз одамни ўзгартирдик. Олдинги қолган ахлатдан¸ олдинги Бош прокурор қолдирган ўғри тизимдан 20-15 фоиз одамлар юрипти. Буларни барибир ўзгартирамиз охиригача¸" деган эди жумладан Мирзиëев.

1952 йили Андижонда туғилган, ТошДУ (Миллий Университет) ҳуқуқ факультетини тугатган Рашиджон Ҳамидович Қодиров 1980 йилдан бошлаб Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати (КГБ) тергов бўлимида ишлаган.

Андижон области партия қўмитаси собиқ секретарининг ўғли Рашид Қодиров 1992 йилда Ўзбекистон МХХ раис ўринбосари лавозимига тайинланади. 1994 йили эса Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари лавозимини эгаллайди.

2000 йилда бош прокурор этиб тайинланган Қодиров бу вазифада икки муддат ишлаганидан кейин 2010 йилда мамлакат парламенти томонидан учинчи марта лавозимида қолдирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан