Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон заргарлари 2022 йилгача деярли барча тўловлардан озод қилинди
4.03.2018 13:16,  
11

Ўзбекистон Президенти заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги каналида маълум қилинди.

Қарорга мувофиқ, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси таркибига кирувчи юридик шахслар ва уюшма фаолиятида эркин равишда қатнашаётган хусусий тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган заргарлик маҳсулотларини реализация қилиш бўйича 2022 йил 1 январга қадар аксиз, қўшимча қиймат, мулк, ер солиғи ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар ажратишдан озод қилинди.

2017 йил 15 ноябрдаги Президент қарори билан хусусий тадбиркорларга ҳам эркин равишда ягона ташкилотга бирлашиш йўли орқали «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси фаолиятида қатнашиш имконияти берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан