Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон чегарасида қўшимча паспорт текшириш пунктларини очaди
5.03.2018 15:17,  
11

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон билан чегарадаги "Достук-авто" назорат-ўтказиш пунктидаги навбатларни бартараф этиш мақсадида қўшимча паспорт текшириш пунктлари очилади, деб хабар қилди РИА Новости республика давлат чегара хизмати вакилига таянган ҳолда.

"Республика президенти Сооранбай Жээнбековнинг топшириғига асосан "Достук-авто" назорат-ўтказиш пункти орқали фуқаролар ўтишини тезлаштириш учун зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Пунктда 4 та чегара назорат кабиналари ўрнатилди. Шунингдек, қўшимча контейнер қурилмоқда, унда яна 16 та паспорт текшириш кабиналари бўлади", — деб маълум қилди суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, қўшимча жиҳозлаш натижасида назоратдан ўтиш пункти орқали фуқароларнинг ўтиши 3 баравар кўпайиши режалаштирилмоқда. Пунктда 30 та паспорт текширув кабиналари ишлайди. Бундан ташқари, "Достук-авто" назорат-ўтказиш пунктининг шахсий таркибини кўпайтириш борасида тегишли қарор қабул қилинди.

Шу билан бирга, Қирғизистон чегара хизмати бошқа давлат тузилмалари билан биргаликда назорат-ўтказиш пункти олдидаги ҳудуд тартибга келтирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафталарда "Достук" (Ўзбекистонда "Дўстлик") назорат-ўтказиш пунктида икки томондан катта навбатлар ҳосил бўлганди.

Ўтган йилда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида алоқалар сезиларли фаоллашди. 2017 йилда икки давлат президентлари давлат ташриф амалга оширилганди. Уларда икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича қатор келишувларга эришилганди. Қирғизистон давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда икки давлат чегарасидаги назоратдан ўтиш пункти орқали бир суткада оддий ўтишда 7 минг бўлган қувватда 12 мингача фуқаролар ўтмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан