Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Россияда ишлашни режалаштирган фуқаролар учун бепул рус тили дарсларини ташкил қилади
8.03.2018 20:26,  
5

Ўзбекистонда Россияда ишлашни режалаштирган фуқаролар учун рус тили бўйича бепул тайёрлов курслари ташкил қилинади. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг янги қарорида айтиб ўтилган.

Меҳнат мигрантлари учун рус тили ва бошқа керакли касблар бўйича тайёрлов курслари Меҳнат вазирлиги тасарруфида бўлган касб-ҳунар коллежлари ва тайёрлов марказлари ҳузурида ташкил қилинади.

Ушбу ўқув муассасаларига 2021 йилнинг 1 январига  қадар солиқ имтиёзлари берилди. Солиқ имтиёзлари миқдори юқорида қайд этилган ўқув курсларини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлари миқдорида белгиланади.    

Эслатиб ўтамиз 2018 йилда Ўзбекистон Россияга ташкиллаштирилган тартибда 50 минг нафар ишчиларни юборишни режалаштирган. Ушбу мақсадда Самарқанд ва Тошкентда меҳнат мигрантларни тайёрлаш учун махсус ўқув марказлари ташкил қилинган эди. Бу йил ана шундай ўқув марказини Фарғонада ҳам очиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан