Ким Чен Ин ва Дональд Трамп учрашув ўтказишга рози бўлишди

09.03.2018 | Жаҳон | 2347

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампга учрашув ўтказиш таклифини йўллади.  Аввалроқ CNN                телеканали хорижий дипломатик манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Шимолий Корея билан музокаралар ўтказгандан кейин Вашингтонга келган Жанубий Корея делегацияси Трампга Ким Чен Ин мактубини топширганини маълум қилганди. 

Трамп Ким Чен Иннинг май ойигача учрашиш таклифига розилик берган. Бу ҳақда Жанубий Корея президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён Трамп билан музокаралардан кейин маълум қилди.

Оқ уй вакили Сара Сандерс ҳам Трампнинг Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрлигини тасдиқлаган.