Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни табриклади
19.03.2018 12:49,  
1

19 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти В.В.Путинни бўлиб ўтган президентлик сайловларидаги ишончли ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бўлиб ўтган сайловлар натижалари Россия халқи В.В.Путин бошчилигида ўтказилаётган ҳар томонлама ўйланган ва тўғри, Россия жамиятини бирлаштириш, одамлар ҳаёти сифатини ошириш, иқтисодиёт, инфратузилма ва давлат бошқарувини модернизация қилиш, Россия Федерациясининг жаҳондаги муҳим держава сифатидаги ролини мустаҳкамлаш ҳамда давлат суверенитетини қатъий ҳимоя қилишга қаратилган сиёсати кучли қўллаб-қувватланишини яна бир бор намойиш этди. 

Ўтган йилнинг апрель ойида Россия Федерациясига амалга оширилган давлат ташрифи, жадал мулоқот, сиёсий ирода ва амалий ҳамкорликни сифат жиҳатдан кенгайтириш истаги Ўзбекистон-Россия ўзаро стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини сезиларли даражада мустаҳкамлади.

Буни сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, банк-молия, транспорт-коммуникация, ҳарбий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорликнинг турли даражаларида эришилган аниқ натижалар кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан