Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расман: 1 апрелдан хорижий валютани картадан ечиб олиш мумкин бўлади
24.03.2018 13:31,  
3

Ўзбекистонда 1 апрелдан халқаро тўлов карталаридаги хориж валютасини нақд шаклда ечиб олиш мумкин бўлади. Бу Ўзбекистон президентининг қарорида кўзда тутилган.

Қарорга кўра, Марказий банкка 2018 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш механизмини жорий этиш вазифаси топширилди.

Бундан ташқари, хорижий валютанинг олди-сотди операцияларини амалга ошириш ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларини хорижий ва миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказишни таъминловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини масофадан туриб бошқариш тизими жорий этилиши лозим. Бу онлайн режимда сўмни бошқа хорижий валютага конвертация қилиш имконини беради.

Туристлар учун ҳам хурсанд бўлишга арзийдиган янгилик жорий этилмоқда — 1 ноябрга қадар туристлар кўпроқ борадиган жойларда куну-тун режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан