АҚШда юз минглаб одам қуроллар устидан назоратни кучайтириш талаби билан норозилик намойишида қатнашиши кутиляпти. “Ҳаётимиз учун” деб номланган норозилик юриши 24 март куни АҚШнинг Вашингтон ва йирик шаҳарларида бўлиб ўтади.
Норозиликлар охирги йилларда юз берган қатор қонли оммавий отишмалар ортидан ўтказиляпти. Бу ҳақда «Коммерсантъ» ёзмоқда.
Ўтган ой Флорида штатининг Паркленд шаҳридаги мактабда 19 ёшли ўспирин 17 ўқувчини отиб ўлдирган эди.
АҚШнинг аввалги президенти Барак Обама бу каби қуролли отишмалар олдини олиш мақсадида АҚШдаги қуролга оид қонунини ўзгартириш чақириғи билан чиққан. Лекин, республикачилар кўпчиликни ташкил қилувчи Конгресс бу борадаги қонун лойиҳасини рад этган эди.