Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон МДҲ молиявий разведка хизматлари раҳбарлари Кенгашига
25.03.2018 12:41,  
6

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари молиявий разведка хизматлари раҳбарлари Кенгашига қўшилиш ҳақидага қарорга имзо чекди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

“Ўзбекистон президенти Ташқи ишлар вазирлигига юқоридаги ташкилотга қўшилиш учун мамлакат ичида бажарилиши керак бўлган барча процедуралар амалга оширилгани ҳақидаги баёнотни МДҲ Ижроия қўмитасига юборишни топширди”, — дейилган вазирлик хабарида.   

Ўзбекистонда МДҲ Молиявий разведка раҳбарлари Кенгаши шартномаси учун жавобгар муассаса – Бош Прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришгақарши курашиш департаменти этиб тайинланди,  дейилган Адлия вазирлиги хабарида.

МДҲ мамлакатлари молиявий хизматлари орасидаги ҳамкорлик ҳақидаги Шартнома дастлаб 2012 йил 5 декабрда Ашхободда имзоланган эди. Кенгаш фаолияти мамлакатлар молиявий разведка хизматлари орасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, тезкор ахброт алмашуви, кадрлар малакасини оширишни ташкил қилишга қаратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан