Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Иттифоқига аъзо 14 та мамлакат Россия дипломатларини чиқариб юборишга рози бўлди
26.03.2018 20:25,  
1

Европа Иттифоқига аъзо 28 мамлакатдан ўн тўрттаси "Скрипаль иши" бўйича Лондонга хайрихоҳлик рамзи сифатида Россия Федерациясининг дипломатларини чиқариб юбориш қарорини қабул қилдилар. Бу ҳақда душанба куни Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск маълум қилди.

АҚШ агар Россия жавоб чора тариқасида дипломатларни чиқариб юборадиган тақдирда, янги чораларни қўллашга тайёрлигини билдирган.

"Европа Иттифоқининг 14та мамлакати россиялик дипломатларни чиқариб юборишга қарор қилди", — деб маълум қилган Туск журналистларга.

Туск ушбу қарорни қабул қилган давлатлар номларини ва чиқариб юбориладиган дипломатлар сонини айтмаган.

Эслатиб ўтамиз, Британиянинг Солсбери шаҳарчасида 14 март куни британиялик шпион Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди. Британия томони Скрипалларнинг заҳарланишида Россиянинг қўли борлигини таъкидламоқда, Россия эса буни қатъий инкор қилиб келяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан