Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Россиядан Ми-35 вертолётларини сотиб олиш бўйича шартномани имзолади
29.03.2018 16:19,  
9

Ўзбекистон Россиядан 10 та Ми-35 вертолётларини харид қилиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда бугун "ArmHiTech-2018" кўргазмасида журналистларга ҳарбий техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат директор ўринбосари Владим Дрожжов маълум қилди.

"Келишувларга асосан Ўзбекистонга 10 та Ми-35 вертолётларини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланди", — деб таъкидлади Дрожжов.

Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши билан Москва ва Тошкент ўртасида ҳарбий ҳамкорлик соҳасида янгича динамика бошланди, деб ёзади РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Битим талабларига кўра, Россия қурол-яроқлари Тошкентга Россия ички нархларда етказилиши кўзда тутилган. Шундай қилиб, Ўзбекистон ОДКБ ва Божхона иттифоқига кирмасдан бундай имтиёзларга эга бўлган ягона МДҲ мамлакатига айланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан