Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп: Шимолий Корея билан муваффақиятли мулоқот қилишимиз мумкин
3.04.2018 11:18,  
3

АҚШ Жанубий ва Шимолий Корея раҳбарлари ўртасида ўтиши кутилаётган саммитни олқишламоқда. 27-апрелга режаланган ушбу анжуман кетидан Президент Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасида ҳам учрашув бўлиши кўзланган. Мулоқот Пхенянни ядро қуролидан воз кечтириш йўлида муҳим қадам бўлиши умид қилинмоқда.

Президент Доналд Трамп кутилмаганда Жанубий Корея билан бир кун олдин эришилган эркин савдо битимини тўхтатиб туриши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Шимолий Корея билан ядро дастури юзасидан келшувга эришилмагунча келишув ортга сурилиши мумкин, деди Трамп. У ҳануз Ким Чен Ин билан учрашув муваффақиятли ўтишидан умидвор.

«Шимолий Корея билан жуда яхши кетяпмиз. Кўрамиз, нима бўлади. Даъватлар бироз тинчигани аниқ, шундай эмасми?» - деди Трамп.

АҚШ Давлат департаменти сўзловчиси Хезер Ноертнинг айтишича, Кимнинг Хитойга қилган махфий сафари Ким-Трамп саммитининг муваффақиятли чиқишига умидларни оширган.

«Давлат департаменти бу учрашувни режалаяпти. Тўлиқ ва яхши умид билан тайёрланяпмиз. Бу учрашув мавзуси ва уларнинг муҳокамалари мавзуси бўйича Корея республикаси билан кўп гаплашдик. Умуман олганда, босим кўрсатиш кампанияси иш беряпти», - деди у.

Айрим таҳлилчилар фикрича, Ким назаридаги ядродан ҳоли бўлиш тушунчаси АҚШ талқинидан фарқ қилиши мумкин. Шу боис олдиндан мақсақ ва умидлар аниқ қилиб олиниши керак, дейди Карнеги жамғармаси таҳлилчиси Дуглас Пал.

«Саммитдан кутилаётган умидлар режалаш пайтида ҳисобга олиниши керак. Токи президент олдиндан фалокатли тугаши аниқ бўлган учрашувга бормасин. Учрашувдан мақсадлар бир-биридан айри бўлмаслиги лозим», - дейди таҳлилчи.

Анжуман бўйича хавотирлар кўп бўлишига қарамай, вазият бир неча ой олдинги зиддиятларга қараганда анча яхши дейди БМТнинг сиёсий масалалар бўйича етакчиси Жефри Фелтмен.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан