Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда марказий иситиш ва иссиқ сув тарифлари ҳам оширилади
18.04.2018 19:42,  
85

1 майдан Тошкентда марказий иситиш ва иссиқ сув тарифлари оширилади. Бу ҳақда, «Тошиссиққуввати» корхонасига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Нархларнинг оширилиши энергия ташувчилари ва материаллари нархининг ўсиши билан изоҳланмоқда.

Аҳоли учун иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагич бўлган тақдирда бир куб метр сув учун 4332 сўм (ҳозирда — 3915,9 сўм, ўсиш — 10,6 фоиз), ҳисоблагич мавжуд бўлмаганда ойига киши бошига 16917,49 сўм (умумий душли ётоқхоналарда — киши бошига 12584,98 сўм, ҳозирда — 11376,16 сўм) этиб белгиланди.

Марказлашган иситиш тарифи иситиладиган майдоннинг ҳар бир квадрат метри 1423,86 сўмдан 1464,53 сўмга оширилади.

Бунга қадар иссиқ сув ва иситиш тарифлари 2017 йилнинг июлида ошган эди.

Эслатиб ўтамиз, 1 майдан совуқ сув таъминоти тарифлари ҳам оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан