Тошкентнинг айрим туманларида иссиқ сув ўчирилади

Тошкентнинг айрим туманларида иссиқ сув ўчирилади

5 май куни соат 17.00 га қадар Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг қатор мавзеларида иссиқ сув ўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда. 

Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасидаги магистрал иссиқлик тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши бунга сабаб сифатида кўрсатилган.

Қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Олмазор тумани

  • Б-1 ва Б-3 мавзелари;

Шайхонтохур тумани

  • Марказ-27 ва Генерал Узоқов кўчаси.

"Тошиссиққуввати келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди", - дейилади хабарда.