Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда паспортлар ўрнига ID-карталар тизими 1 ноябрдан жорий қилинади
20.04.2018 11:13,  
10

Тошкентда 1 ноябргача паспортларни ID-карталар билан алмаштириш бўйича синов лойиҳаси жорий этилади. Бу Ўзбекистон Президентининг «Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимлари жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, ҳозир амалда бўлган паспортлар, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (республика ичида), ҳайдовчилик гувоҳномалари бундан мустасно, ўрнига идентификация карталари (ID-карталар) тизими жорий қилинади. Уларга ҳар бир фуқаронинг ягона идентификация рақами, унинг шахсий маълумотлари киритилади ва давлат хизматларини олишда шахсни аниқлаш учун фойдаланилади.

1 июлгача лойиҳани молиялаштириш бўйича таклифлар киритилади, 1 августгача эса унинг техник-иқтисодий асоси тайёрланади.

1 ноябргача лойиҳа Тошкентда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан синов режимида ишга туширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан