Бошқаларнинг паспорт маълумотлари билан IMEI кодини рўйхатдан ўтказаётганларга нисбатан тергов олиб борилмоқда

Бошқаларнинг паспорт маълумотлари билан IMEI кодини рўйхатдан ўтказаётганларга нисбатан тергов олиб борилмоқда

Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тўғрисида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги расмий баёнот берди.

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш учун шахснинг паспорт маълумотлари, телефон рақами ва мобил қурилманинг IMEI-кодини тақдим этиш талаб қилинади.

Жисмоний шахслар мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш учун паспорт маълумотлари, телефон рақами ва мобил қурилманинг IMEI-кодини тақдим этиши талаб қилинади. Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинаётган мобил қурилмаларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ ўрнатилган божсиз олиб кириш нормаларига риоя этилганини текшириш мақсадида шахснинг паспорт маълумотларига асосан фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтгани тўғрисидаги маълумотлар текширилади.

Бироқ, рўйхатдан ўтказиш масофавий ёки онлайн тарзда амалга оширилаётганида фойдаланувчи билан шахс ўртасида контакт бўлмаслиги сабабли фуқароларнинг паспорт маълумотларини айнан шу шахснинг ўзи ёки бошқа шахс томонидан тақдим қилинаётганлигини тизим орқали аниқлаш имкони бўлмайди. Шу сабабли ҳозирда учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланган ҳолда мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш ҳоллари кузатилмоқда.

Учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларини киритган ҳолда ноқонуний равишда олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказилиш ҳолатларини олдини олиш ва ушбу ноқонуний ҳаракатларни амалга оширган шахсларни аниқлаш мақсадида, Тизим оператори томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган. Бугунги кунда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тергов суриштирув ишлари натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.