Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ўз қўшинларини Корея яриморолидан олиб чиқиб кетишни муҳокама қилишга тайёр
28.04.2018 11:46,  
97

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг маълум қилишича, АҚШ иттифоқчилар ва Шимолий Корея билан Корея ярим оролидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш масаласини муҳокама қилишга тайёр. 

«Бу иттифоқчиларимиз билан музокаралар давомида биз муҳокама қиладиган масалаларнинг бир қисми бўлади. Бу нарса, биринчи навбатда, Шимолий Корея билан амалга оширилади», - дея айтиб ўтди Мэттис.

Унинг шунингдек таъкидлашича, айни дамда «дастлабки шартларни таклиф қилиш ёки бу қандай юз бериши бўйича турли тахминлар билдириш керак эмас».

Эслатиб ўтамиз, 27 апрель куни Шимолия ва Жанубий Корея етакчилари Корея яриморолини тўлиқ денуклеаризация қилиш тўғрисидаги қўшма битимга имзо чеккан эди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан