Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг янги ҳокими ҳақида ўз фикрларини билдирди
1.05.2018 12:43,  
6

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель, душанба куни Тошкентда Туркия бизнеси ва банклари раҳбарлари қаршисида нутқ сўзлаётиб, уларга Тошкентнинг янги ҳокими — Жаҳонгир Ортиқхўжаевни таништирди.

«Мен Ўзбекистон тарихида биринчи марта ўзим ишонадиган тадбиркорни Тошкент ҳокими этиб тайинладим. Бунақаси тарихда бўлмаган», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Бу жорий ислоҳотларни тушунадиган, бюрократиядан узоқ бўлган, Тошкент шаҳрининг эртанги куни қандай бўлишини тасаввур қиладиган, замонавий йигит Ўзбекистонга тоза ҳаво кириши учун, инвесторларни қўллаб-қувватлаш учун тайинланди», — дея таъкидлади Президент.

«У бизнинг кўпчилик раҳбарларимиз каби райком, партия сингари бюрократия тизимларининг ҳеч бирида ишламаган. Бу тадбиркор. Шунга қарамай, мен бу тадбиркорни энг йирик ҳудудимиз — Тошкент раҳбари этиб тайинладим», — деди давлат раҳбари.

«Эртанги кунни мен фақат тадбиркорларга ишонаман. Шу сабабли қарор қилдим: тадбиркор — Тошкент шаҳар ҳокими», — деди у.

«Бугунги кундан эътиборан у икки карра масъулиятга эга, — дея қўшиб қўйди Шавкат Мирзиёев. — Агар сизлар (туркиялик инвесторлар) Тошкентда бирорта тўсиққа дуч келсангиз, у жавобгар бўлади».

Akfa компаниялари асосчиси, Artel Engineering ва Tashkent City директори Жаҳонгир Ортиқхўжаев 26 апрель куни Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан