Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Петербургда сотувчилик қилган ўзбекистонлик аёл маҳсулотларни пули йўқларга текинга берган
10.05.2018 17:36,  
14

Петербургдаги "Пятерочка" магазинида ишлаган ўзбекистонлик аёл камомадда гумон қилинмоқда — у магазиндаги маҳсулотларни текинга тарқатган ва бир қисмини ўз мақсади учун ишлатган. Бу ҳақда "Невские новости" портали хабар берди.

Будапешт кўчасидаги савдо нуқтаси раҳбарияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиб, аёл қариндошларига магазиндаги маҳсулотларни бериб юборганлигини билдирган.

Воқеа жойига келган участка нозири гумонланувчи — 42 ёшли Зера Б.дан тушунтириш хати олган.

Аёлнинг тушунтириш беришича, у маҳсулотларни қариндошларига эмас, нотаниш инсонларга раҳми келганидан бериб юборган. Кассир аёл 15 апрелдан 30 апрелгача нарса сотиб олишга пули йўқ қарияларга маҳсулотларни кассадан ўтказмасдан шундоғича текинга бериб келган.

У шунингдек, айрим озиқ-овқат маҳсулотларидан ўзи ҳам фойдаланганини билдирган.

Магазинда ҳозирда зарар миқдорини аниқлаш учун инвентаризация ўтказилмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан