Грозний черковида қурбон бўлган киши Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди

20.05.2018 | Жаҳон | 3490

Чеченистон пойтахти Грознийда 19 май куни жангариларнинг Архангел Михаил черковига ҳужуми оқибатида уч киши қурбон бўлгани ҳақида олдин хабар берган эдик.

Бугун, қурбонларнинг бири Ўзбекистон фуқароси экани маълум бўлди. Буни РИА Новости, Махачкала ва Грозний черковлари архиепископига асосан хабар қилди.

“Бу Артемй, у Ўзбекистондан бу ерга қариндошларини излаб келган эди. Бу ерда унинг қариндошлари йўқ, уни дафн этиш билан ўзимиз шуғулланамиз”, — деган архиепископ журналистларга.  

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни тўрт нафар жангари фуқароларни гаровга олиш мақсадида черковга бостириб кирган. Ўтказилган тезкор операция натижасида жангариларнинг барчаси йўқ қилинган эди.