Дам олиш кунлари кўчада юрганлар ишдан бўшатилади — Рамзан Қодиров

Дам олиш кунлари кўчада юрганлар ишдан бўшатилади — Рамзан Қодиров

Фото: ТАСС

18, 19 апрель кунлари Чеченистонда қаттиқ тартибдаги карантин қоидалари амал қилади.

«Шанба ва якшанба кунлари шифокорлар, коммунал хизмат, фавқулодда вазиятлар хизмати, йўл ишчилари ва тезкор штабдан махсус рухсатномаси бўлганлардан бошқа ҳеч ким кўчага чиқмаслигини буюраман. Шу кунларда, вазирликлар ва идоралар ходимларини ҳам уйда бўлишга чақираман. Агар мен рухсат бермаган давлат хизматчилари кўчада тўхтаб қолинса, улар дарҳол ишдан бўшатилади ”, - деди Қодиров.

Чеченистон раҳбари илгари карантин қоидаларини бузувчиларни қишлоқ хўжалик ишларига юборишни таклиф қилган эди. "У уйда ўтирмайди ва кўчага чиқиб кетаверадими? Майли, у кун бўйи далада ишласин ва фойда келтирсин. Биз унга иш топамиз. Далаларда экин экиб ўстирсин», - деган эди у.

Чеченистонда, шунингдек, комендантлик соати ҳам жорий қилинган.