Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Tashkent City'даги барча майдонлар сотиб бўлинган

24.05.2018 | Ўзбекистон | 3295

Москва шаҳрида Ўзбекистон элчихонасида Тошкент шаҳар делегацияси билан Москва мэрияси ўртасида Tahskent City қурилиши масалалари бўйича музокаралар ўтказилиб, Россия бизнес вакилларига янги мажмуаси ҳақида тақдимот ўтказилди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўзларига кўра, Tashkent City  Ўзбекистоннинг пойтахти учун муҳим девелоперлик ва инвестиция лойиҳаси ҳисобланади. Пойтахт раҳбари қурилаётган мажмуадаги барча майдонлар сотилганлиги ва бўш жойлар қолмаганлигини таъкидлаб ўтди.

Tashkent City  вакили Анна Барсукова ушбу лойиҳа хорижий бизнес учун инвестиция майдончага айланлиги, дунёнинг кўплаб компаниялари бунга катта қизиқиш билдирилаётганлиги ва пул маблағларини сарфлашга тайёр эканлигини билдирди.  

Эслатиб ўтамиз, Tashkent City халқаро бизнес маркази пойтахтнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилади. Лойиҳага мувофиқ Tashkent Cityда бизнес марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, конгресс-хол, кўргазма заллари, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл, фавворалар, ижтимоий ва бошқа объектлар қурилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати бир миллиард доллларга баҳоланмоқда.