АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш касалхонага ётқизилди

28.05.2018 | Жаҳон | 2639

АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш қон босими тушиб кетгани ва чарчоқни ҳис қилгани ортидан Мэн штатидаги касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда 27 май куни 93 йшли Жорж Бушнинг матбуот котиби маълум қилди.

“У касалхонада бир неча кунга қолиши мумкин. Бироқ у ҳали дадил ва касалхонада ҳеч қандай ноқулайликларга дуч келмаяпти”, деб ёзди Twitter саҳифасида матбуот котиби Жим Макграт.

Касалхонага ётишдан олдин Буш Кеннебанкпорт шаҳридаги Америка легионида уюштирилган қуймоқ нонуштасида иштирок этган. 28 май куни Буш Хотира куни муносабати билан мазкур шаҳарда ўтадиган параддда иштирок этишни режалаштирганди.

Буш 1989-93 йилларда АҚШ президенти бўлган. Унинг рафиқаси Барбара Буш 17 апрель куни Ҳюстонда 92 ёшида вафот этган эди.

Жорж Буш АҚШга 2001-2009 йилларда раҳбарлик қилган кичик Жорж Буш ҳамда Флорида штатининг собиқ губернатори, 2016 йилги президентлик пойгасида мағлуб бўлган Жэб Бушнинг отасидир.