Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ботир Парпиевнинг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди
2.06.2018 14:48,  
13

Ўзбекистон давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиевнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Абдусалом Йўлдошев 28 май куни қўлга олинган ва Фарғона водийси вилоятларидан бири орқали Тошкентга келтирилган. Бу ҳақда Kun.uz ўз манбасига таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, айни пайтда 51 ёшли Абдусалом Йўлдошев Давлат хавфсизлик хизматининг тергов изоляторида ушлаб турилибди.

Жорий йилнинг январь ойида Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлаган А.Йўлдошев айнан қайси жиноий иш доирасида қўлга олинганига Kun.uz манбаси аниқлик кирита олмади.

Маълумот берилишича, А.Йўлдошев ўз меҳнат фаолиятининг турли йилларида Андижон вилояти ва Тошкент шаҳрида давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган. 2012 йилнинг февралидан Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

А.Йўлдошев қўлга олинганидан бир кун ўтиб, 29 май куни президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида давлат солиқ қўмитаси собиқ раҳбари Ботир Парпиев ва у етакчилик қилган тизимдаги аҳвол ҳақида гапирган эди.

"Солиқда ҳам кўп ўйинлар бўлгани, раҳбарияти қандай ишлар билан шуғулланганидан ҳайрон қолдим. Ҳали уни ҳам халқимизга етказамиз", — деган президент видеоселектор мажлисида.

2004 йилдан буён давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган 72 яшар генерал Ботир Парпиев жорий йилнинг 11 майида президент Ш.Мирзиёев томонидан ўз вазифасидан бўшатилиб, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раиси этиб тайинланганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан