Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда фуқаролар паспорт алмаштириши учун қулайликлар яратилди
3.06.2018 18:31,  
6

Аввал хабар берганимиздек жорий йилнинг 1 июлда Ўзбекистон Республикаси нобиометрик паспортининг амал қилиш муддати тугайди. Шу муносабат билан аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг туман бўлимлари иш вақтларига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 11 тумандаги барча боʻлимлар эрталаб соат 08:00 дан фуқароларни қабул қилишни бошлайди. Бундан ташқари эндиликда якшанба—дам олиш кунида ҳам аҳолига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Ҳурматли фуқаролар, Сиздан ўз вақтида паспортингизни алмаштиришни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, Click компанияси Ўзбекистон фуқароларнинг биометрик паспортини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун давлат божини тўлаш имкони жорий қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан