Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни ШҲТ саммити майдонида Россия президенти Владимир Путин билан икки ёқлама учрашув ўтказади.
"Ўзбекистон президенти (Шавкат) Мирзиёев, Тожикистон президенти (Эмомали) Раҳмон, Эрон президенти Руҳоний, Покистон президенти (Мамнун) Ҳуссайнлар билан суҳбат ўтказишни режалаштирмоқдамиз", — деган Ушаков журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммити Хитойнинг Циндао шаҳрида 9-10 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Айни вақтда ШҲТга аъзо мамлакатлар: Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон.
Афғонистон, Беларус, Эрон ва Монголия кузатувчи-давлатлар мақомига эга.