Қорақалпоғистонда дангасаларга ёдгорлик ўрнатилди

23.06.2018 | Ўзбекистон | 2813

Қорақалпоғистонда "Билимсиз ва дангаса инсоннинг жамиятдаги ўрни" дея номланувчи ёдгорлик ўрнатилди, деб хабар берди Kruz.uz.

Ёдгорлик Қонликўл туманидаги "Бахтли" дам олиш паркида ўрнатилди. 

"Унда юзага келган озгина муаммолар олдида бош эгиб, ҳеч қандай мақсадга интилмайдиган, китоб ўқимайдиган, меҳнат қилишни хоҳламайдиган, бепарво инсонларнинг халқ ўртасида ва жамиятимиздаги эгаллаган ўрни акс эттирилган. Бундай инсоннинг ўрни фақат гина… "бўшлиқ", — дейилади хабарда.

Эсдаликни ўрнатишдан асосий мақсад ёшларни китоб ўқишга, билим олишга, ҳаётда учраган муаммоларни мардона енгиб ўтишга, меҳнат қилиш орқали жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топишга интилиш туйғуларини шакллантиришдан иборат.

Ўтган йили Навоий шаҳрида китобга ҳайкал ўрнатилганди.