​Молия вазири Жамшид Қўчқоров​ янги Солиқ кодекси ҳақида ўз фикрларини билдирди​

02.07.2018 | Ўзбекистон | 2635

Бугун, 2 июль куни Тошкентда Халқаро пресс клубда "Ўзбекистон Республикаси янги солиқ концепцияси" мавзусида сессия бўлиб ўтди.  Йиғилишда Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров жиддий масала янги Солиқ кодекси ишлаб чиқилиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Бизнинг Солиқ кодексимизни очиб варақлаб кўрсангиз, биронта солиқ ставкаси ҳақида маълумот йўқ. Қўшилган қиймат солиғи ёки фойда солиғи неча фоиз? Ҳаммасини ҳал йили қарор билан белгияпмиз. Энди президентимиз фармонинг тарихийлиги шундаки, улар топшириқ беряптилар — йил охиригача халқаро андозаларга жавоб берадиган Солиқ кодекси ишлаб чиқилсин ва у амалга киритилсин. Солиқ кодекси тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳужжат бўлсин. Солиқ кодексида ҳамма ставкалар аниқ кўрсатилсин. Ҳар йили 29 декабрда чиқадиган қарор билан ўзгартириб, одамларга етиб боргунча бир ой ўтадиган эски аҳволдан воз кечайлик. Биз ҳам бутун дунёда қабул қилинган андозалар, методларга ўтишга қаратилган", — деб қўшимча қилди Жамшид Қўчқоров.