Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳукуматида яна бир хорижлик фуқаро юқори лавозимга тайинланди
11.07.2018 22:10,  
1

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Карстен Хайнцни инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинлади, деб хабар берди  Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, илгари Хайнц Германия Таълим ва илмий тадқиқотлар вазирлигида ишлаган.

"Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан ГФР фуқароси Карстен Хайнц Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазир ўринбосари этиб тайинланди", — деди вазирлик вакили.

Ушбу мутахассиснинг номзодини Ўзбекистонга Германия томони тавсия қилган.

Хайнц Ўзбекистон ҳукуматидаги иккинчи хорижий мутахассис бўлди. 2013-2017 йилларда Жанубий Корея фуқароси Ким Нам Сок ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимида ишлаганди.

Бундан ташқари, республикада айни пайтда турли соҳаларда Туркия, Жанубий Корея, Латвия ва Грузия фуқаролари маслаҳатчи лавозимларида фаолият олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан