Тошкентда KfW'нинг маҳаллий бюроси очилади

Тошкентда KfW'нинг маҳаллий бюроси очилади

Фото: Deginvest.de

Тошкентда Германиянинг Иқтисодиётни тиклаш бўйича кредит институтининг (KfW) маҳаллий бюроси очилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори (ПҚ-4844) имзоланди, деб хабар бермоқда Norma.uz портали. 

KfW (Kreditanstalt für Wiederaufbau) - 80% и Германия федерал ҳукуматига (20% и федерал ерларга) банклар гуруҳи. У 1948 йилда Европани урушдан кейинги тиклаш дастурини амалга ошириш учун яратилган ("Маршалл режаси"). Бош офиси Франкфурт-Майн шаҳрида жойлашган бўлиб, дунё бўйлаб 80 га яқин офис ва ваколатхоналар очган.

Гуруҳнинг халқаро молиялаштириш бўйича қуйидаги бўлинмалари мавжуд:

  • KfW IPEX-Bank - халқаро лойиҳа ва экспортни молиялаштириш учун масъул;
  • DEG - KfW'нинг шўба корхонаси, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларга сармоя киритадиган компанияларни молиялаштиради ва маслаҳат беради;
  • KfW Тараққиёт банки - Германия ҳукумати номидан бутун дунё бўйлаб молиявий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суради.

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳукуматлараро келишувни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган ҳисобланади. Тошкентдаги KfW маҳаллий бюроси хорижий давлатнинг иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик бўйича давлат ташкилотининг ваколатхонаси сифатида аккредитациядан ўтади.