"Украина халқаро ҳаво йўллари" Тошкентдаги ваколатхонасини ёпмоқда

Фото: Jetphotos

"Украина халқаро ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг Ўзбекистон, Туркманистон ва Беларусдаги ваколатхоналари ўз фаолиятини тўхтамоқда. Бу ҳақда Интерфакс Украина хабар беради.

Хабарда айтилишича, авиакомпания кузатув кенгашининг ушбу қарорига "Ukraine International Airlines" штатининг қисқариши, ваколатхоналар харажатларининг камайиши сабаб бўлган.

Авиаширкатнинг Тошкентдаги ваколатхонаси 2015 йил очилган эди.

Аввалроқ Украина хорижликлар учун ўз чегараларини очгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда Тошкент - Киев ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилмаган. Авиакомпаниялар, жумладан Uzbekistan Airways, Turkish Airlines, Air Astana Истанбул ва бошқа турк шаҳарлари орқали учишни таклиф қилишмоқда.