Янги солиқ кодексининг ёзилишида барча қатнашиши мумкин

19.07.2018 | Ўзбекистон | 2574

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармонига асосан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи комиссияси фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.

«Янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқишда сиз ҳурматли тадбиркорлар ва фуқароларимизнинг фикр ва таклифлари биз учун жуда аҳамиятли.

Ҳар бир масалани сизлар билан очиқ мулоқатда кўриб чиқиш учун Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида «Солиқ кодексини биргаликда ёзамиз» номли махсус веб-саҳифа очилди. Фаол иштирокингизни кутамиз", — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Веб-саҳифа орқали келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқиш, Ишчи гуруҳига таклиф этиш учун ҳар бир таклиф йўлловчи шахс ўзи билан боғланиш мумкин бўлган маълумотларни қолдириши мақсадга мувофиқ.