Қорақалпоғистонлик шахс танишини уриб ўлдириб қўйди

04.09.2018 | Жамият | 2593

Шу йилнинг 2 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида яшовчи А.Б. Амир Темур кўчасида маст ҳолда бўлган таниши Ж.М.нинг бошига қўли билан уриб, жароҳат етказган.

Натижада Ж.М жароҳат сабаб шу куни уйида вафот этган. ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, А.Б. қўлга олинган.