Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода фуқаро ИИБ махсус машинасида ўлганлиги бўйича Бош прокуратура жиноят иши қўзғатди
7.09.2018 14:11,  
3

Бухоро вилоят прокуратураси томонидан фуқаро Ш.Сирожев Вобкент туман ИИБ навбатчилик қисми махсус автомашинасида тўсатдан вафот этганлиги ҳолати юзасидан 17.08.2018 йилда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари томонидан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ш.Сирожевнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланиб, суд тиббий экспертнинг бирламчи маълумотига кўра, Ш.Сирожевнинг ўлими тилнинг орқага кетиши оқибатида юқори нафас йўлларининг беркилишидан келиб чиққан механик асфиксия натижасида юзага келганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, иш юзасидан суд тиббий, биология, криминалистика, трасология ва бошқа қатор судга оид экспертизалари тайинланган.

Вобкент туман ИИБ ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Хозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан