Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нотариус бўлиш талаблари ўзгартирилди
27.09.2018 14:14,  
49

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.

Жумладан, «Нотариат тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан, нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин.

Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларда камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди.

Сенаторлар томонидан мазкур қонуннинг қабул қилиниши тегишли ташкилотлар, айниқса, нотариат идоралари фаолиятини янада яхшилаб, фаолиятини кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши хусусида фикр билдирилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан