Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






НАТО мутахассислари Ўзбекистонда машғулот ўтказди
28.09.2018 21:40,  
4

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида 24-27 сентябр кунлари НАТОнинг Бирлашган кучлар қўмондонлиги штаб-квартираси мутахассислари томонидан руҳий ва ахборот амалиёти мавзусида машғулотлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўқув машғулотлари академиянинг профессор-ўқитувчилари учун ўтказилди. Тўрт кун давомида НАТО Бирлашган кучлар қўмондонлиги майори Уард Мишел-Терезе, подполковниклар Рузич Дроган ҳамда Сиверцен Гуннер маъруза қилиб, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича маслаҳатлар беришди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси кўплаб халқаро ташкилот ва етакчи хорижий мамлакат армияларининг таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, ҳарбий кадрларни малакасини ошириш йўлида бу каби ўқув машғулотларини мунтазам ташкиллаштириб келади.

Академияда НАТОнинг “Мултимедиа бурчаги” ҳам ташкил этилган. Мазкур бурчакдан ўрин олган қўлланма ва китоблар асосан рус ва инглиз тилида бўлиб, уларда қуролли кучларни қўллар стратегияси ва тактикасини янада такомиллаштириш, жанговар операцияларни олиб боришнинг хорижий тажрибалари ҳақида маълумотлар берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан