Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой Халқ Республикаси Раиси Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
23.10.2018 13:06,  
4

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.

Мактубнинг тўлиқ матни ЎзА томонидан эълон қилинди. Мактубда қуйидаги фикрлар келтириб ўтилган.

"Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 69 йиллиги муносабати билан йўллаган самимий табригингиз учун Сизга чуқур миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсиз.

Жорий йил бошидан Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида ижобий тенденция давом этиб, ўзаро сиёсий ишонч муттасил мустаҳкамланиб бормоқда. "Бир макон, бир йўл" ташаббусини биргаликда рўёбга чиқаришда янги муваффақиятларга эришилди, халқларимиз ўртасидаги ўзаро англашув ва дўстлик изчил мустаҳкамланмоқда. Сиз билан Циндао шаҳрида ШҲТ саммити доирасидаги учрашувимизни тез-тез эслайман, ушбу учрашувдан сўнг икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича биз қабул қилган янги режалар босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Мен Хитой – Ўзбекистон алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаман, ўртамизда шаклланган амалий муносабатлар ва шахсий дўстликни юксак қадрлайман. Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида бундан буён ҳам Сиз билан яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга умид қиламан".

ХХР Раиси Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги олижаноб фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан