Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пойтахтимизнинг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларини туташтирувчи янги йўл қурилади
20.09.2016 15:57,  
6

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида бўлиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли мавзелари, кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш ишларининг ҳолати билан бевосита танишди. Бу ҳақда «Тошкент оқшоми» газетаси хабар бермоқда.

Юнусобод туманини Мирзо Улуғбек тумани билан боғлайдиган янги йўл барпо этиш, бунда Янги шаҳар кўчасини Боғишамол кўчаси билан туташтирадиган 1 минг 100 метрдан иборат янги автомобиль йўли ҳамда Бўзсув канали устида қуриладиган 510 метрли кўприк лойиҳалари бевосита жойида атрофлича муҳокама қилинди.

Ушбу объектдаги қурилиш ишларини 2017 йил март ойида тўлиқ ва сифатли якунлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан