Сирдарё вилоятининг Боёвут туманига янги ҳоким тайинланди

27.09.2016 | Ўзбекистон | 1996

Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Депутатлар вилоят ҳокими Ойбек Ашурматовнинг Боёвут тумани ҳокими лавозимига “Ўзвиносаноат-холдинг” компанияси бошқаруви раисининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Раҳимжон Маҳамаджонович Бобоевни сайлаш тўғрисидаги қарорини муҳокама қилдилар.

27-Иқбол сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати, Боёвут тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими мудири Ўразали Норбўтаев, 23-Ҳосилобод сайлов округидан туман Кенгаши депутати, Боёвут агросаноат касб-ҳунар коллежи директори Гўзал Саидқулова, “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Алиқул Хонимқулов ва бошқалар ўз сўзларида ҳокимликка номзод ҳақида илиқ фикрлар билдириб, депутатлардан вилоят ҳокимининг қарорини тасдиқлашни сўрадилар.

Раҳимжон Маҳамаджонович Бобоэв Боёвут тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Ойбек Ашурматов туманнинг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш тўғрисида маъруза қилди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Даврон Назармухамедов иштирок этди ва сўзга чиқди.