Германия Европа Иттифоқига 2030 йилдан бензинли автомобилларни тақиқлашни таклиф қилмоқда

10.10.2016 | Жаҳон | 810

Бундесрат (Германия Федерал кенгаши) 2030 йилдан бошлаб бензинли ва дизелли автомобиллардан фойдаланишга чеклов ўрнатишни ЕИга таклиф қилди. Бу ҳақда тегишли қонун лойиҳасига асосланиб Spiegel нашри хабар бермоқда, деб ёзади carzone.uz сайти.

Ҳужжатда Еврокомиссияни мавжуд солиқ сиёсати ва экологик транспортга ўтишни рағбатлантириш учун автотранспортлардан ундириладиган тўловни қайта кўриб чиқишга чақирилган.

Лойиҳа муаллифлари автомобилларнинг чиқинди газлари миқдорини камайтириш 4 ноябрдан кучга кирадиган иқлим бўйича Париж келишувининг асосий қоидаларидан бири эканлигини қайд этган. Германия 2050 йилга бориб углерод II оксиди чиқарилишини 95 фоизга қисқартириши керак.